Жаҳон | 16:55 / 27.09.2020
3530
1 дақиқада ўқилади

Хитойда кўмир конидаги ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг жанубида жойлашган Чунцин муниципалитетида 16 киши кўмир конида ёнғин чиқиши оқибатида ҳалок бўлди. 

Фото: xinhuanet.com

Xinhua ахборот агентлигининг хабар беришича, фожиа 27 сентябрь эрталаб маҳаллий энергетик компанияга тегишли бўлган Сунцзао конида юз берган. 

Конда ёнғин чиққан ва ис гази миқдори хавфсиз даражадан ошиб кетган. Воқеа вақтида конда 17 киши бўлган. Улардан фақат бир кишигина омон қолган.

Мавзуга оид