Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Биргина болам кимга қолади?” – оққонга чалинган инсонлар нидоси
Бугунги хайриямиз қаҳрамонлари юрт корига яраши мумкин бўлган инсонлардан иборат. Фақат уларни оғир дард қийнаб келаяпти ва кўмакка муҳтож бўлиб турибдилар.
Илк беморимиз Суннатилло Раҳматуллаев, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан. 15 ёшли Суннатиллога жорий йилнинг февраль ойида оққон ташхиси қўйилган. Дастлаб Термизда даволанган беморни Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига кўчирганлар.
– Оиламиз ночор, боламнинг даволанишларига бор-будимизни сотишга мажбур бўлдик, – дейди беморнинг отаси Иззатилло ака. Ўтган 8 ой ичида Тошкент-Сурхон оралиғида қатнаб бўларим бўлди.

Ўғлимга “Оғир формадаги апластик анемия” ташхиси қўйилган. Агар зарур дори-дармонлар етказиб турилса, умумий даволаниш курси 2-3 йилни ташкил қиларкан. Болам оғриқлардан қийналади, тунлари ухлолмайди. Дори излаб, дори топсам пул излаб эзилиб юрганларимни ўзим биламан. Бу азобларнинг яна шунча вақт давом этишини ўйласам ўртаниб кетаман...
Яхшики саховатли инсонлар бор, энди бор умидим шулардан. Ўғлимга ва биз каби беморларга ёрдам берганларнинг бирига минг берсин Аллоҳим, – сўзларини якунлади Иззатилло Толибов.
Суннатилло Раҳматуллаевга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600060947086295 (Халқ банки, таниши Манзура Маҳкамова номида)
Viza: 4097821100707210 (отаси Иззатилло Толибов номида)
Сбербанк: 2202201214913234 (тоғаси Маъруфжон Жўраев номида)
Humo: 9860020110148085 (отаси Иззатилло Толибов номида)
Телефон: +998990753504 (отаси)
* * *
Кейинги болажон 4 ёшли Фарҳодбек Файзуллаев, Самарқанд вилояти Нарпай туманидан келиб даволанмоқда. Ярим йилдирки оққон касаллиги билан курашмоқда.
– Ўғлим 4 ёшга кирган бўлса ҳам анча ақли кириб қолган. Касаллик болани улғайтириб қўяди, дейишганида ишонмасдим. Тақдир экан, ўз боламда шу нарсанинг гувоҳи бўлдим. Боламнинг кўзларида қувонч ўйнайдиган вақтида мунг эгаллаб олган. Қарашга, гаплашиб ўтиришга қўрқаман. Қандай кўнглини кўтаришни билмай қоламан баъзида...

Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Айниқса мана бундай касаллик оилаларни қийнамасин, биз ҳам ҳамма нарсамизни сотиб бўлганимиздан кейин сахий инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик, – дейди Фарҳодбекнинг онаси Ораста Ҳакимова.
Фарҳодбек Файзуллаевга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600041742657282 (Агробанк,онаси Ораста Ҳакимова номида)
Viza: 4231200000831049 (амакиси Жасурбек Хайруллаев номида)
Сбербанк:4276400096779443 (тоғаси Комилжон Жумаев номида)
Humo:9860030318512479 (Агробанк,онаси Ораста Ҳакимова номида)
Телефон: +998938327100 (онаси)
* * *
Навбатдаги беморимиз Қашқадарё вилояти Китоб туманидан келган Уйғун Каримов бўлади. 26 ёшли Уйғунга 2019 йилнинг декабрь ойида “Ўткир лимфобласт лейкоз” ташхиси қўйилган ва шундан буён узлуксиз даволанмоқда.
– Бир фарзандим бор, ҳали гўдак. Касаллигимдан ҳам кўра ўғлим Азизбекнинг тақдири кўпроқ ташвишлантиради мени. “Биргина болам кимга қолади?” деган ўй тинчлик бермайди...

Бу шундай касаллик эканки, азобини бир ўзинг тортиб қутулмас экансан, ортингдан бутун оиланг дардга кўмиларкан. Имкони борлар даволаниб кетишаяпти, биз каби қўли қисқалар дори ололмай ҳар кимнинг кўзига тикилиб юрибмиз. Қани энди соғлом бўлсам-у, меҳнатим билан ўзим ҳам беморларга ёрдам бера олсам, – дейди Уйғун.
Уйғун Каримовга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600041779705848 (Агробанк, Уйғун Каримов номида)
8600060498635854 (Халқ банки, Уйғун Каримов номида)
Viza: 4097821100709042 (онаси Ойдин Эшонқулова номида)
Сбербанк: 4276500043302932 (таниши Сайфулла Тилавов номида)
Humo: 9860020110938741 (онаси Ойдин Эшонқулова номида)
Пайнет: +99899 6688004
Телефон: +998996763121 (отаси)
* * *
Сўнгги беморимиз Турғуной Маҳмудова. 2008 йил 18 март куни Андижон шаҳрида туғилган. Оилада ягона фарзанд бўлган Турғуной келажакда шифокор бўлиб, ўзига ўхшаган беморларни даволаш ниятида.

– Ёлғиз болам Турғуной оққон касаллиги билан 2019 йил ноябрь ойидан бери курашиб келмоқда. Ҳар куни эрталаб кўзини очармикан, деган савол билан уйғониш, ёнига бориб нафас оляптими, деб юзига боқиш жуда катта азоб. Бу ҳолатни душманимга ҳам раво кўрмайман, - дейди онаси Дилдора опа Расулова.
Турғунойга Маҳмудовага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0604 9986 6326 (отаси Ғаниев Озодбек номида)
Сбербанк: 4276 4000 7942 1799 (таниши Илҳомжон Юнусов номида)
Телефон рақами: +99891 484 46 80
Азизлар! Гематология ва қон қуйиш илмий маркази беморлари бизнинг доимий қаҳрамонларимиз. Уларнинг ҳар бир куни синовлардан иборат, ҳар тонгни хурсандчилик билан кутиб оладилар. Лекин уларни бир умумийлик боғлаб туради – ҳар бири сизнинг кўмагингизга муҳтож. Ўйлаймизки умид кўзларини тикиб турган беморларнинг кўнглини кўтариш, дуоларда шифо сўрашни унутмайсиз.
Аброр Зоҳидов.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025