Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Озарбойжонни қўллаб-қувватлашини таъкидлади
Туркия президентининг сўзларига кўра, Арманистон Озарбойжоннинг босиб олинган ерларини зудлик билан бўшатиши минтақадаги тинчлик ва барқарорликка йўл очади.
Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ ва Озарбойжоннинг туташ туманларини босиб олишидан бошланган инқирозга чек қўйиш вақти келди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон Озарбойжоннинг босиб олинган ерларини зудлик билан бўшатиши минтақадаги тинчлик ва барқарорликка йўл очади.
«Озарбойжоннинг сабри тугади ва Боку ўз кучи билан арман истилосига нуқта қўяди», - деди Эрдўған.
Эрдўған Туркия дўст ва биродар Озарбойжонни қатъият билан қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий зиддият яна тикланди. Икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган.
Мавзуга оид
10:45
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026