Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi нархи автомобил баҳосига тенг телевизорини сотувга чиқармоқда
Mi TV Lux Ultra бешинчи авлод мобил тармоқларида ишлай олади. Телевизорнинг доимий хотираси 256 ГБ бўлиб, у Android тизимида ишлайди.
Фото: Xiaomi
Xiaomi ўзининг Mi TV Lux Ultra деб номланган смарт-телевизорини намойиш этди. Бу ҳақда Fonearena хабар бермоқда.
Телевизор 82 дюймли экранга эга бўлиб, дисплей ўлчами 7680 х 4320 пикселни ташкил этади. Экран miniLED технологияси асосида ишланган.
Mi TV Lux Ultra кўплаб симли ва симсиз интерфейсларга эга. Бундан ташқари, у бешинчи авлод мобил тармоқларида ишлай олади. Телевизорнинг доимий хотираси 256 ГБ бўлиб, у Android тизимида ишлайди.
Унинг Хитой бозоридаги нархи 50 минг юань (7300 долларга яқин). Телевизор 21 октябрдан сотувга чиқади.
Мавзуга оид
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026