Спорт | 16:19 / 29.09.2020
8041
1 дақиқада ўқилади

«Ростов» Элдор Шомуродовни Италия клубига сотмади

Италиянинг «Женоа» клуби «Ростов» форварди Элдор Шомуродов учун чиндан ҳам 8 миллион евро таклиф қилган, дея хабар бермоқда Россиянинг «Спорт Экспресс» нашри. 

Манбанинг ёзишича, «Ростов» клуби раҳбарияти Италия А Сериясидан тушган таклифни катта эҳтимол билан рад этади. Сабаби «Ростов» ўзбекистонлик ҳужумчи учун таклиф қилинган 8 миллион еврони кам деб ҳисобламоқда. 

Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан буён ростовликлар сафида тўп сурмоқда. Футболчининг шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер баҳосини 6,5 миллион еврога баҳолаган.

Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 11та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олганди. Жорий мавсумда у 9 ўйинда битта гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик журналист ва инсайдер Жанлуиджи Лонгари «Женоа» Шомуродов учун «Ростов»га 8 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид