Жамият | 19:15 / 29.09.2020
8929
2 дақиқада ўқилади

Вақф ва унга боғлиқ ҳукмларга доир рисола нашрдан чиқди

Фото: vaqf.uz

Вақф хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Искандар Халиловнинг муаллифлигида «Вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар» номли рисола нашрдан чиқди. Ушбу рисолада Ислом фиқҳида мулкчиликнинг алоҳида тури бўлган вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар ишончли манбалар асосида баён этилган. Шунингдек, китобда вақфга оид кўп учрайдиган масалалар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз боради. Бу ҳақда фонднинг Telegram каналида хабар қилинган.

“Вақфга доир ҳукмлар Ислом фиқҳида алоҳида ўрганилган. У қоидалар ва далилларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан, бу мавзудаги фиқҳий ҳукмларни тушуниш алоҳида ўрганишни талаб этади”, - дейилади муаллиф сўзбошисида.

Ўқувчи «Вақф ва унга боғлиқ ҳукмлар» китобида “вақфнинг аҳамияти қандай?”; “вақф қилишнинг ҳикмати нима?”; “Ислом тарихидаги биринчи вақф?” каби саволларга ҳам диний, ҳам замонавий жиҳатдан аниқ жавоблар олади.

Рисола Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2050-сонли хулосаси билан чоп этилган, дейилади хабарда.  

Мавзуга оид