Спорт | 19:51 / 30.09.2020
13418
1 дақиқада ўқилади

«Женоа» Элдор Шомуродов трансферини тасдиқлади

«Женоа» клуби спорт директори Даниэле Фажиано «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансферини тасдиқлади.

«Биз трансфер шартлари борасида келишувга эришдик. Шомуродов яқин кунлар ичида Италияга етиб келиши керак. Умид қиламанки, барчаси тез орада ҳал бўлади», - дея Фажианонинг сўзларини келтирмоқда Metaratings.

Аввалроқ, «Ростов» клуби Элдор Шомуродовни 9 миллион евро эвазига Италия клубига қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан буён ростовликлар сафида тўп сурмоқда. Футболчининг шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер баҳосини 6,5 миллион еврога баҳолаган.

Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 11та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олганди. Жорий мавсумда у 9 ўйинда битта гол муаллифига айланган. Шунингдек, Элдор Европа лигаси 3-саралаш босқичи доирасида ўтган ҳафта «Маккаби» (1:2) клуби дарвозасини ишғол этганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид