22:02 / 01.10.2020
6824

Чемпионлар Лигасида ўтган мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Европа Чемпионлар Лигасида 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. 

Асосий совринлар ўтган мавсумда Европада требль қайд этган «Бавария» аъзоларига насиб этди. Энг яхши футболчи деб ҳужумчи Роберт Левандовски эътироф этилган бўлса, энг яхши мураббий соврини Ҳанс-Дитер Фликка насиб этди.

УЕФА президенти соврини – Дидье Дрогба

Энг яхши дарвозабон – Мануэль Нойер («Бавария»)

Энг яхши ҳимоячи – Йозуа Киммих («Бавария»)

Энг яхши яримҳимоячи – Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)

Энг яхши ҳужумчи – Роберт Левандовски («Бавария»)

Энг яхши мураббий – Ҳанс-Дитер Флик («Бавария»)

Энг яхши футболчи – Роберт Левандовски («Бавария»).

Top