Ўзбекистон | 09:36 / 02.10.2020
2201
1 дақиқада ўқилади

Электрон тижоратни янада ривожлантириш бўйича ҳукуматга таклиф киритилади

Ўзбекистонда электрон тижоратни янада ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш мўлжалланмоқда. 

2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилишича, тегишли таҳлилий-ахборот ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, электрон тижоратни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Бажариш муддати - 2020 йил ноябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар. 

Бундан олдин, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича универсал онлайн платформа жорий этилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид