ОАВда Трамп аҳволи ёмонлашгани маълум қилинди
Коронавирусга чалинган АҚШ президенти Дональд Трампнинг аҳволи ёмонлашиб, унда йўтал пайдо бўлган ва тана ҳарорати кўтарилган. Бу ҳақда Vanity Fair нашри хабар берди.
Буни хабар қилган мухбирнинг таъкидлашича, унга бу ҳақидаги ахборотни “Оқ уй билан яқин алоқада бўлган” икки республикачи маълум қилган.
“Меланияга келсак, унда вирус аломатлари йўқ”, деб қўшимча қилган журналист.
Республикачилар партияси аъзоларидан бирининг таъкидлашича, президент маъмуриятида 74 ёшли Трампнинг соғлиғидан хавотирланишмоқда.
2 октябрь эрталаб АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ва рафиқаси Мелания Трамп коронавирусга чалинганини маълум қилган. Трампнинг шифокори президент ва биринчи хоним ўзларини яхши ҳис қилаётганларини, улар Оқ уйда қолиб, ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттиришларини маълум қилганди. Ўз навбатида Мелания Трамп барча режалаштирилган учрашувлар бекор қилинишини, у президент билан бирга карантинга кетишларини маълум қилган.
Бундан аввалроқ Трампга охирги кунлардаги тадбирларда ҳамроҳлик қилган маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хикс коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган. Шундан кейин АҚШ президенти рафиқаси билан коронавирусга таҳлил топширган. Бахтга қарши улар топширган тест натижалари мусбат чиққан.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023