09:00 / 02.10.2020
9766

Трамп ўз маслаҳатчисида коронавирус аниқлангандан кейин карантинга кетди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания коронавирусга топширган тестлари жавоби чиққунча карантинга кетди. Трампнинг тест топширишига эса унинг маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хикс коронавирус юқтириб олгани сабаб бўлди.

Фото: AP

Хикс Трампга дебатлар вақтида ҳамроҳлик қилган.

“Дам олишларсиз узоқ вақт ишлаган Хоуп Хиксда коронавирусга таҳлил мусбат натижа берди. Биринчи хоним ва мен ўз таҳлилларимиз жавобини кутмоқдамиз. Унгача биз карантинга риоя қилишни бошлаймиз!”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Хикс Трампга сайловлар бўйича асосий рақиби Жо Байден билан сайловолди дебатларида ҳамда Миннесотада сайловчилар билан учрашувида ҳамроҳлик қилган. 

Top