01:18 / 03.10.2020
14211

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга саломатлик тилаб мактуб ёзди

Фото: AP

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга саломатлик тилаб хат ёзди. Олдинроқ АҚШ президенти ўзида коронавирус аниқланганини маълум қилган эди.

«Америка Қўшма Штатлари Президенти
Дональд Жон Трамп
Жаноби Олийларига

Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти», дейилади мактуб матнида.

Олдинроқ Трамп маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хиксда вирус аниқлангани сабаб карантинга кетган ва кўп ўтмай Трамп ва рафиқасида коронавирус аниқланганди. Оқ уй шикофори Шон Конли Трамп ва рафиқаси ўзларини яхши ҳис қилаётганини айтган. Шунингдек, Трамп президентлик ваколатларини бажара оладиган даражада яхши ҳолатда экани маълум қилинганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top