Жаҳон | 15:13 / 03.10.2020
6330
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқида ремдесивирнинг буйракка ножўя таъсири ўрганилмоқда

Европа дори воситалари агентлиги (EMA) Евроиттифоқда коронавирус беморларини даволашда қўлланилаётган ремдесивир дорисининг буйракка салбий таъсирини ўрганмоқда.

Фото: Reuters

Агентликнинг билдиришича, ремдесивир қабул қилаётган айрим беморларда ўткир буйрак касалликлари ривожланганлиги тўғрисида хабарлар келиб тушган. Бу дорининг ёки коронавируснинг таъсири бўлганлиги ҳозирча номаълум, деб таъкидлаган EMA.

 Оқ уй шифокорининг билдиришича, АҚШ президенти Дональд Трампда коронавирус аниқланганидан сўнг мана шу дорини қабул қилишни бошлаган.

Ремдесивир препарати Калифорниянинг Gilead Sciences биофармацевтика компанияси томонидан Эбола безгагига қарши курашиш учун ишлаб чиқарилган. 2020 йил апрелда канадалик олимлар ушбу дори коронавируснинг авж олишига тўсқинлик қилишини аниқлаганди.

АҚШ ҳукумати май ойида COVID-19 беморларини даволашда ремдесивирдан фойдаланишга рухсат берганди.

Июль ойи бошларида EMA хулосасига асосан Еврокомиссия ҳам коронавирус юқтирган беморларни даволаш учун ремдесивирни ЕИ мамлакатларида сотишга рухсат берган.

Мавзуга оид