07:50 / 04.10.2020
4798

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда 

4 октябрда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловларда 16 та партия иштирок этмоқда. Улар 120 та ўрин учун кураш олиб боради.

Фото: ТАСС

Сайловлар пандемия сабабли санитар-эпидемиологик хавфсизлик шароитларида ўтмоқда.

Республикада жами 3,5 млн нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Сайловларда 16 та партия иштирок этмоқда. Улар орасида “Ата-Мекен”, “Бир Бол”, “Биримдик” каби партиялар бор. Аксарият маҳаллий экспертларнинг фикрича, сайловларда ушбу партиялардан 5-7тасигина ижобий натижага эришиш имконига эга.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков сайловлар қандай якунланишини олдиндан айтиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

Қирғизистон парламенти 120 нафар депутатдан ташкил топган. Улар ҳар 5 йилда сайланадилар. Мамлакат конституциясига кўра, сайловларда ғалаба қозонган партия энг кўпи билан 65 та депутатлик ўрнига умид қилиши мумкин. Ўринларнинг тақсимланишида сайловларда энг камида 7 фоиз овоз ва республиканинг 7 та вилояти ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларида 0,7 фоиздан кам бўлмаган овоз тўплаган партиялар иштирок этиши мумкин. 

Сайловлар боришини 43 та давлат ва 33 та халқаро ташкилотдан 270дан кўпроқ кузатувчи кузатади.

Мавзу
Қирғизистонда ҳукумат алмашинуви
Қирғизистонда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган мухолиф партиялар инқилоб амалга оширишди.
Барчаси
Top