12:46 / 04.10.2020
7051

Хитойда автоҳалокат оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди

Хитойнинг шимолидаги Цзилинь провинциясида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди. 

Фото: Flickr

ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат 5:40да Сунъюань шаҳридаги трассада юз берган. Фургонли машина тракторга келиб урилган, сўнгра қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган

Полиция ЙТҲ тафсилотларини ўрнатмоқда.

Ҳозирда Хитойда мамлакат ташкил топганининг 71 йиллиги муносабати билан байрам кунлари ўтмоқда. Бу вақтда хитойликлар одатда турли шаҳарлар бўйлаб кезадилар, бунинг натижасида йўлларда автомобиллар оқими ортади ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишига олиб келади.

Top