Жаҳон | 14:32 / 06.10.2020
8968
1 дақиқада ўқилади

Кувайт ҳукумати истеъфо берди

Ҳукумат истеъфоси мамлакатнинг аввалги ҳукмдори шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг ўлимидан бир ҳафта ўтиб юз берди.

Фото: РИА Новости

Кувайт вазирлар маҳкамаси тўлиқ таркибда истеъфо берди. Бу ҳақда Asharq Al-Awsat нашри хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, Кувайт амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ "янги маҳкама шакллангунига қадар ҳукумат ўз вазифасини бажаришига ишонч билдирган".

 Ҳукумат истеъфоси мамлакатнинг аввалги ҳукмдори шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг ўлимидан бир ҳафта ўтиб юз берди.

83 ёшли шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 30 сентябрь куни қасамёд қилиб, мамлакатнинг янги амирига айланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид