Паркент ҳокимияти ҳоким ўғлидан сотиб олинган «Каптива»ни қайтариб берди
Паркент туман ҳокимияти ҳоким ўғли таъсис этган «Mega Karer» МЧЖдан сотиб олинган автомобилни фирмага қайтариб берди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълумот берди.
6 октябрь куни агентлик томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Акмал Бурхонов Паркент туман ҳокимлигининг давлат хариди юзасидан суриштирув тафсилотлари ҳақида жамоатчиликка маълумот берди.
Таъкидланишича, жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Текширишлар давомида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган. Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва «Mega Karer» МЧЖ томонидан 260 миллион сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда», — деди агентлик директори Акмал Бурхонов.
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги «Mega Karer» МЧЖдан «Каптива» русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани, сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахс яқин қариндошлик алоқаларига эга экани ҳақида маълумот тарқалганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги «Каптива» автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган. Шундан сўнг, Коррупцияга қарши кураш агентлиги мазкур иш юзасидан Бош прокуратурага сўров юбориб, ундаги коррупцион ҳолатларни ўрганишини билдирган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

21:16 / 10.04.2025
Паркентдаги тоғда адашиб қолган икки киши қутқарилди

16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди

16:32 / 20.02.2025
Паркентдан Тошкентгача темирйўл қурилади

10:27 / 23.01.2025