Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Коллеж ва техникумларга абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида қилинди.
Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.
Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
электрон ариза;
паспорт (электрон) нусхаси;
умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3x4 фотосурат.
Қайд этилишича, юридик техникумлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025