Ўзбекистон | 20:26 / 08.10.2020
4655
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокими Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ҳамкорлиги ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик,  саноат ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Украина билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда авиация соҳаси учун малакали  мутахассислар тайёрлаш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди. 

Николай Дорошенко тарихимиз билан яқиндан танишиш мақсадида Хива шаҳрига ҳам ташриф буюрди.

Мавзуга оид