Жаҳон | 00:49 / 09.10.2020
19958
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда 33 қаватли бинога ўт кетди

Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида 33 қаватли турар жой биносида катта кўламли ёнғин чиқди. Воқеа оқибатида 15 киши жабрланди, юзлаб кишилар эвакуация қилинди.

Фото: Twitter /jurajildae

Маълум қилинишича, Samhwan турар жой биносида ёнғин кечаси соат 23дан кейин бошланган. Таъкидланишича, бинонинг 3-қаватигача савдо маркази, ундан юқори қаватларида эса квартиралар жойлашган. Уларда 127 та оила яшайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг 12-қаватида бошланиб, кучли шамол сабабли бутун бинони қамраб олган. Аланга 30-қаватга етиб боргач, ёнғинни ўчириш имконсизга айланган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш учун бор кучларини ишга солмоқдалар. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Ёнғин бинога қўшни бўлган савдо марказига ҳам ўтган. Ҳозирда бу ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлинган.

Фото: SAOstar
Фото: SAOstar
Фото: SAOstar
Фото: SAOstar
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид