Жамият | 08:16 / 13.10.2020
9593
1 дақиқада ўқилади

Академик Шавкат Акмалхонов вафот этди

Чорвачилик соҳаси ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган олим, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Шавкат Акмалхонов 2020 йил 11 октябрда 87 ёшида вафот этди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, Шавкат Акмалхонов 1933 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1956 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини олим зоотехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Буюк олим ўз меҳнати фаолияти давомида 10га яқин докторлик ишларига, 20дан ортиқ номзодлик ишларига раҳбарлик ва оппонентлик қилган. 

“Шавкат Акмалхонов тайёрлаган шогирдлари бугунги кунда соҳа ривожи, юрт равнақи йўлида ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ва раҳбарияти Ш.Акмалхоновнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид