Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия аҳолиси 10 йил ичида илк бор қисқарди
Германия аҳолиси 2010 йил 2-ярмидан бери биринчи марта қисқарди. Статистик маълумотларга кўра, Германия аҳолиси 2020 йилнинг 1-ярмида 40 минг кишига қисқарган.
Фото: Reuters
Маълумотларга кўра, айни вақтда мамлакатда 83,1 млн киши яшамоқда.
Германия аҳолисининг қисқариши пандемия сабабли мамлакатга келувчи муҳожирлар оқимининг кескин камайгани билан боғланмоқда. Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, жорий йилнинг илк 6 ойида Германияга келувчи муҳожирлар сони 29 фоизга қисқарган.
Германияда бир неча йил давомида паст туғилиш даражаси иммиграция даражасининг юқорилиги билан қоплаб келинган.
Мавзуга оид
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
10:10 / 11.03.2026
Германияда ёнилғи нархлари 2022 йилдан бери энг юқори даражага етди
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
12:21 / 10.03.2026