Жамият | 16:20 / 13.10.2020
5326
2 дақиқада ўқилади

Россия фуқаролари Artel сервис кафолатидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар

Ишонч ҳар бир корхона ривожида муҳим ўрин эгаллайди.

Истеъмолчининг ишончини қозониш учун, корхона ўз маҳсулоти юқори сифатга эгалигини ва чидамлилигини исботлаши шарт. Сервис кафолати эса корхона ўз маҳсулоти сифатига аминлигининг ёрқин кўрсаткичидир.

Artel компаниясида ишлаб чиқарилувчи барча йирик маиший техника 3 йиллик тўлиқ бепул кафолатга эга. Авваллари бу кафолат фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилар эди. Яқин кунларда имзоланган Artel ва ПрофСервис ўртасидаги ҳамкорлик келишуви Россия Федерацияси фуқароларига ҳам сервис кафолатидан фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

ПрофСервис корхонаси 1996 йилда ташкил топган. Компания эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, сервис тармоқларини йўлга қўйиш, техник консультация каби соҳаларда иш юритади. Бугунги кунда ПрофСервис Россиянинг барча йирик шаҳарларида 220 дан ортиқ сервис ҳамкорларга эга. Унинг мижозлари қаторида Hyundai, Harman, Midea, Philips каби йирик, дунёга танилган компаниялар мавжуд.

Ушбу ҳамкорлик Artel компанияси Россия бозорларида ўз ўрнини топиб, истеъмолчилар орасида ҳурматга сазовор бўлаётганининг далилидир. ПрофСервис компанияси билан тузилган келишув Россия аҳолисига қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Бепул сервис хизмати;
  • Бепул эҳтиёт қисмларни алмаштириш;
  • Бепул таъмирлаш;
  • Бепул консультация (маслаҳат).

Сервис кафолатини тақдим этиш Россия аҳолиси Artel маҳсулотлари юқори сифатга эгалигига ишонч ҳосил қилишлари учун аъло имконият яратади. Бу эса ўз навбатида миллий бренд чет эл истеъмолчилари ҳурматига сазовор бўлишига ва ижобий ном қозонишига йўл очиб беради.  

Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва барча янгликлардан хабардор бўлинг.

Artel расмий сайти: artelgroup.org/catalog-artel

Facebook расмий саҳифаси: fb.com/arteluzb

Телефон: +99878 148-88-88

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид