БАА делегацияси Ал-Ақсо масжидидан чиқариб юборилди
Фаластинликлар Ал-Ақсо масжидига Исроил полицияси ҳимояси остида кирган БАА делегациясини масжиддан чиқариб юборган.
Фаластиннинг Вади Хилва номидаги ахборот маркази томонидан Facebook'да тегишли суратлар жойлаштирилган. Айтилишича, Исроил полицияси ҳамроҳлигида Ал-Ақсога кирган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) делегациясини фаластинликлар муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлганликда айблаб, улар билан муомала қилмасликларини айтган ва Ал-Ақсодан зудлик билан чиқиб кетишларини сўраган.
Қайд этилишича, БАА делегацияси Ал-Ақсо масжидини тарк этишга мажбур бўлган.
Ўтган ҳафта Уммондан келгани айтилган делегация Исроил полицияси ҳимояси остида Ал-Ақсога ташриф буюрган. Форс кўрфази мамлакатларидан келган делегациялар Исроил хавфсизлик кучлари назорати остида Ақсога киришлари диққатга сазовор ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган расмий маросимда Исроил, БАА ва Баҳрайн ўртасида муносабатларни яхшилаш бўйича шартномалар имзоланган эди.
Мавзуга оид
14:32 / 10.12.2024
БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди
15:32 / 09.12.2024
Ўзбекистондан БААга ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди
15:44 / 06.12.2024
БААда яна 9 ўзбекистонлик ушланди. Улар билан 11 кундан буён ҳеч ким кўриша олмаяпти
23:39 / 02.12.2024