Жаҳон | 18:37 / 19.10.2020
8890
1 дақиқада ўқилади

Москвада меҳнат мигрантлари сони 40 фоизга камайди

Мэр Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, коммунал соҳадаги бўш иш ўринлари муаммосини ҳал қилиш учун регионлардан ишчилар жалб этилади.

Фото: news.ru

Москва шаҳри мэри Сергей Собянин пойтахтда меҳнат мигрантлари сони камайиб кетганлиги қишда муаммоларга сабаб бўлмаслигини айтди.

«Ягона муаммо шундаки, Москвада мигрантлар 40 фоизга камайгани сезилмоқда. Бу меҳнат бозорига ва коммунал соҳадаги вақтинчалик банд лавозимларга таъсир кўрсатади. Бу қўл меҳнати, белкурак, супурги. Москваликларнинг ҳаммаси ҳам бундай ишларда ишлашга тайёр эмас», - деб қўшиб қўйди у.

Собяниннинг айтишича, бу муаммони ҳал қилиш учун регионлардан ишчилар жалб этилади.

Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси сабабли барча коммунал хўжаликлар қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун туну кун ишлаган.

Аввалроқ Россиянинг бешта шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун бепул рус тили курслари очилгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид