Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда аҳоли ниқоб тақишга чақирилмоқда
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотига кўра, Туркманистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Коронавирус расман қайд этилмаган Туркманистонда мамлакат аҳолиси ҳимоя ниқоби тақиш ва хавфсиз масофага риоя қилишга чақирилмоқда.
"Алтин асир" миллий алоқа оператори абонентлари мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг ана шу мазмундаги СМС хабарларини олишган.
"Ҳурматли фуқаролар! Саломатлигингизни мустаҳкамлаш мақсадида тиббий ҳимоя ниқоблари тақишни, одамлар гавжум жойларда икки метрлик масофага риоя қилишни ва шахсий гигиена талабларини бажаришни маслаҳат берамиз", - дейилади вазирлик СМС хабарида.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотига кўра, Туркманистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Шу билан бирга, мамлакатда айрим чеклов чоралари жорий этилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026