Ўзбекистон | 22:03 / 19.10.2020
75076
2 дақиқада ўқилади

Учта вилоят давлатга пахта топшириш режасини бажарди (жадвал)

Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятлари давлатга пахта топшириш режасини бажарди. Айни пайтда бу рўйхатга Наманган вилояти ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Хоразм вилояти пахтакорлари 258 минг тоннадан ортиқ хирмон тўплаб, давлатга пахта сотиш режасини бажарди. Бу ҳақда 19 октябрь куни вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бу йил 1538та фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 82 минг гектардан зиёд майдонда ғўзанинг «Хоразм-150», «Хоразм-127», «Султон», «Бухоро-102», «С-8294» навлари экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди.

Теримга фермер хўжалиги аъзолари ва 107 минг нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган уюшмаган аҳоли ихтиёрий жалб этилган, дейилади Хоразм вилояти ҳокимлиги хабарида.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонда 3,1 млн тонна пахта хомашёси етиштирилиши режалаштирилган. Бунгача Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳам режани бажарган эди. Яқин вақт ичида ушбу учта вилоят қаторига Наманган ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Хабар қилинишича, Сирдарё вилоятида «Индорама Агро» кластерининг статистикаси алоҳида юритилмоқда, ушбу кластерни ҳисобга олмаганда, Сирдарё ҳам пахта режасини бажарган.

Мавзуга оид