Меркель: ИШИД таҳдиди сақланиб қолмоқда
Германия канцлери Ангела Меркель Ироқ бош вазири Мустафо ал-Казимий билан учрашуви олдидан Берлинда қўшма матбуот анжумани ўтказди.
Меркель хоним Германия Ироқни барқарорлаштириш, иқтисодиёт ва хавфсизлик учун ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган.
«ИШИД минтақада ва минтақадан ташқарида таҳдид бўлиб қолмоқда», деган Меркель ва ИШИДга қарши кураш тугамаганини қайд этган.
Германия канцлери ўз мамлакати ИШИДга қарши коалиция доирасида Ироқ барқарорлигини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.
У Ироқ ҳукуматининг ислоҳотларни амалга ошириш истагидан мамнунлигини ва 2021 йил июнь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган сайлов куни одамларнинг давлат муассасаларига бўлган ишончини ошириши мумкинлигини айтган.
Казими билан учрашувда иқтисодий, минтақавий ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.
Ироқ бош вазири Германиянинг ИШИДга қарши ва минтақани барқарорлаштириш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини билдирган. У қочқинлар ва ички миграция каби кўплаб соҳаларда Германия билан ҳамкорлик қилишни исташларини ҳам таъкидлаган.
Шунингдек, немис компанияларини «Ироқдаги энергия инфратузилмаси соҳасига сармоя киритишга» чақирган.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
20:54 / 11.08.2024