Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда масофадан ишлаш қонунийлаштирилади
Масофадан туриб ишловчилар банд бўлган аҳолига тенглаштирилади.
Тожикистон парламенти қуйи палатаси кенгаши «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларни муҳокама қилди.
Уларга кўра, амалдаги қонуннинг 1-моддасига «масофадан туриб ишлаш» ҳақидаги янги банд қўшилади. У иш жараёнида иш берувчининг жойлашган жойидан ташқарида меҳнат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» Тожикистон парламенти қуйи палатаси матбуот котиби Муҳаммадато Султоновга таянган ҳолда.
Шунингдек, қонун лойиҳасининг иккинчи қисмига амалдаги қонуннинг 4-моддасини такомиллаштириш мақсадида янги банд қўшилади. Унга кўра, масофадан туриб ишлаш билан шуғулланадиган ишчилар банд бўлган ёки унга тенглаштирилган фуқаро ҳисобланади.
Ушбу гуруҳ ишчиларининг меҳнати бўйича ўзига хос хусусиятлар Тожикистон Меҳнат кодекси билан белгиланади.
Ушбу ўзгартиришлар қуйи палата депутатлари томонидан яқинда бўлиб ўтадиган Тожикистон парламенти йиғилишида кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026