Ўзбекистон | 08:04 / 20.10.2020
4227
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 8 ноябргача ёпилди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 00:00дан 8 ноябрь кунига қадар Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар кўчасига (“Панельний” мавзеси) ўтиш ва қайтиш (йўлнинг ҳар икки қатнов қисми) ёпиқ бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида амалга оширилади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Мавзуга оид