Жаҳон | 15:20 / 20.10.2020
3105
1 дақиқада ўқилади

Туркияда коронавирус сабабли оммавий рейдлар ўтказилиши эълон қилинди

Гигиена бўйича кенгаш қарорига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари полиция рейдлари ўтказади ва жамоат жойларида қоидаларга риоя қилинишини текширади.

Фото: РИА Новости

Туркиянинг Анталья шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича чоралар кучайтирилгани эълон қилинди. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар берди.

Янги чоралар маҳаллий аҳолига ҳам, туристларга ҳам тааллуқли бўлади. Хусусан, гигиена бўйича кенгаш қарорига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари полиция рейдлари ўтказади ва жамоат жойларида қоидаларга риоя қилинишини текширади.

Темир йўл ва автовокзаллар, аэропортлар, савдо марказлари, кўнгилочар парклар, қаҳвахона, ресторан, бозор ва пляжларда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш мажбурий этиб белгиланди. 

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 350 мингга яқинлашган, 9,3 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид