Жамият | 08:30 / 21.10.2020
3684
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Aznur Plast – «ақлли» механизмлардан тайёрланган сифатли идиш ва қадоқлар

Фото: Aznur Plast

Aznur Plast – юқори сифатли пластик идишлар, челаклар, контейнерлар ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, ҳозирги кунда истеъмолчилар учун сара маҳсулотларни етказиб бермоқда. Компания Ўзбекистонда ўз заводини ишга туширган бўлиб, маҳсулот ассортиментлари орасида турли ўлчам ва шаклдаги идишларни топишингиз мумкин. Улар озиқ-овқат, эмульсия ва травертин маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган. 

Идишлардан фойдаланилганда уларнинг нафақат чидамлилиги, балки устига ёпиштириладиган ёрлиғи (яъни этикеткаси) ҳам жуда муҳимдир. Пластик челаклар ва идишларга маҳсулот ёрлиғи замонавий IML технологияси асосида уриб берилади. Бу жараён эса хориждан махсус келтирилган Wellih роботи орқали амалга оширилади. Сизнинг маҳсулотингиз юзи бўлган ёрлиқлар «ақлли» механизм ёрдамида ўз сифати, бежирим дизайнига эга бўлади. Заводда хориждан келтирилган энг замонавий ускуналар, қадоқлаш машиналаридан фойдаланилади. 

Aznur Plast сифат концепцияси – бу бренднинг ишончлилиги, маҳсулотни янада такомиллаштириш йўллари, доимий изланиш ва мижозлар билан давомий муносабатларни йўлга қўйишдир. Демак, сиз жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берувчи, юқори сифатли маҳсулотларни харид қиласиз. 

Компанияда фаолият олиб борувчи жамоа профессионал мутахассислардан ташкил топган бўлиб, улар тун-у кун ишлаб чиқаришда янги стратегияларни жорий қилиш, маҳсулотлар сифати, қадоғи, дизайни бўйича замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда креатив ечимларни тақдим этишга ҳаракат қилишади. Компания қошидаги махсус экспериментал илмий-лаборатория маркази ҳам мавжуд. Бу ерда янги технологиялар устида изланишлар олиб борилади. Шунингдек, янги товарлар мазкур марказда сотувга чиқишдан аввал, албатта, синовдан ўтказилади. 

Компания айни дамда ҳафтасига 300 мингдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда. Буюртмаларнинг ўз вақтида мижозларга етиб бориши таъминланади. Фаолиятини бошлаганига кўп муддат ўтмаган бўлса-да, Aznur Plast Ўзбекистоннинг озиқ-овқат, қурилиш соҳасидаги бир қанча етакчи компаниялари билан ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишга улгурди. Ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатларга ҳам маҳсулотлар экспорт қилинмоқда. 

Aznur Plast ўзининг бизнес шерикалари учун синалган маҳсулот, махсус чегирмалар ва профессионал хизмат кўрсатишни таъминлайди. Маҳсулотингиз учун сифатли пластик қадоқлар ва ўрамлар танлашда адашманг. Ишончли ҳамкор билан харидоргир бизнесни йўлга қўйинг! 

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин кўчаси, 21уй

Мурожаат учун телефон: +99899 8084444

Сайт: www.aznurplast.uz

Instagram: instagram.com/aznurplast

Facebook: fb.com/aznurplast

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид