18:35 / 22.10.2020
2535

Судан Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга киришди

Форс кўрфази давлатлари ҳисобланган Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликларидан сўнг, Судан ҳам АҚШ воситачилиги остида Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришга қарор қилди.

Хартум дам олиш кунлари дипломатик алоқалар ўрнатилиши тўғрисида расмий эълон қилиши мумкин, дея хабар берган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуга яқинлиги билан танилган “IsraelHayom” газетаси.

Хабарда айтилишича, чоршанба куни юқори даражадаги Исроил делегацияси ва Моссад разведка агентлиги расмийлари  бўлган самолёт Тел-Авивдан Хартумга жўнаб кетганлиги ва Судан расмийлари билан музокаралар олиб борилганлиги ҳамда икки томонлама тан олиш тўғрисида келишувга эришилганлиги таъкидланган.

Ушбу  қадам АҚШнинг Суданни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қароридан кейин амалга оширилмоқда. Судан расмийлари эса, бу икки масалани бир-бирига боғлаб қўймаслик кераклигини айтган.

Айни пайтда АҚШ давлат котиби Майк Помпео чоршанба куни Хартум Исроилни тан олиш учун  «астойдил ҳаракат қилаётганини» айтган эди. Шунингдек, Помпео Судан расмийлари билан музокаралар олиб борилганлиги ва икки томонлама тан олиш тўғрисида келишувга эришилганлиги таъкидланган.

Top