Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи коронавирус бўйича фавқулодда саммит ўтказади
Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича 29 октябрда Европа иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларининг саммитини ўтказишга қарор қилди.
Учрашув онлайн-форматда ўтказилади.
“Барча етакчиларни коронавирус бўйича 29 октябрда ўтадиган норасмий видеоанжуманга таклиф этаман. Биз коронавирусга қарши курашда жамоавий саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришимиз лозим”, деб таъкидланган хабарда.
Ушбу саммит Европа иттифоқининг октябрдаги учинчи, бироқ коронавирусга қарши кураш чораларигагина бағишланган биринчи саммити бўлади.
Охирги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 41,5 млндан ошиб кетди. Европада 7,5 млндан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган.
Айни вақтда Европа давлатларида коронавирус билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашган, кўплаб давлатларда касалланиш ҳолатлари бўйича антирекордлар қайд этилмоқда. Бу орада Испания коронавирусга чалинганлар сони миллиондан ошган Европанинг биринчи давлати бўлди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
18:08 / 17.12.2025