Жаҳон | 22:44 / 23.10.2020
22767
1 дақиқада ўқилади

Араб халқлари томонидан француз товарлари бойкот қилинмоқда

Франция Президенти Эммануэл Макроннинг Исломни нишонга олган сўзларига жавобан баъзи араб мамлакатларида француз товарлари бойкот қилинди. Сотувчилар француз товарларини Кувайтдаги жавонлардан олиб ташлашган.

Фото: A Haber

Францияда Президент Эммануэл Макроннинг шу ойнинг бошида Исломни нишонга олган баёнотларидан сўнг мусулмон муассасалари ва масжидлар ёпила бошланган.

Босим кучайганидан сўнг, баъзи араб мамлакатларида француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқлар пайдо бўлган. Манбанинг хабарига кўра, мусулмонларга қарши «кескинлик» га жавобан Франциядан келган маҳсулотларни сотиб олмаслик ва сотмасликка даъват қилинмоқда.

Кувайтдаги баъзи озиқ-овқат дўконлари юқоридаги даъватлардан сўнг ўз жавонларидаги француз товарларини олиб ташлашди.

Мавзуга оид