Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб халқлари томонидан француз товарлари бойкот қилинмоқда
Франция Президенти Эммануэл Макроннинг Исломни нишонга олган сўзларига жавобан баъзи араб мамлакатларида француз товарлари бойкот қилинди. Сотувчилар француз товарларини Кувайтдаги жавонлардан олиб ташлашган.
Францияда Президент Эммануэл Макроннинг шу ойнинг бошида Исломни нишонга олган баёнотларидан сўнг мусулмон муассасалари ва масжидлар ёпила бошланган.
Босим кучайганидан сўнг, баъзи араб мамлакатларида француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқлар пайдо бўлган. Манбанинг хабарига кўра, мусулмонларга қарши «кескинлик» га жавобан Франциядан келган маҳсулотларни сотиб олмаслик ва сотмасликка даъват қилинмоқда.

Кувайтдаги баъзи озиқ-овқат дўконлари юқоридаги даъватлардан сўнг ўз жавонларидаги француз товарларини олиб ташлашди.
Мавзуга оид
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
10:07 / 23.05.2026