16:08 / 23.10.2020
15524

Дубайда дунёдаги энг катта фаввора очилди 

Дубайда (БАА) дунёдаги энг катта фаввора очилди. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, деб хабар бермоқда Reuters.

The Palm Fountain фаввораси Дубайнинг Пальма Жумайра оролидаги қирғоқ ҳудудида жойлашган. Бирлашган Араб Амирликларидаги янги диққатга сазовор жой 1,3 минг квадрат метр майдонни эгаллаб, Гиннеснинг рекордлар китобига тарихдаги энг катта фаввора сифатида кирди. Унинг очилиш маросими бутун дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этилди. Фаввора суви 105 метр баландликка қадар кўтарилади, иншоот 128та кучли насос билан жиҳозланган. 

«Бу фаввора Дубайнинг меъморий ютуқларидаги яна бир муҳим воқеа бўлди», - дея таъкидлаб ўтди Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари очилиш маросимида. 

3000дан зиёд LED-чироқлар билан жиҳозланган Дубайдаги ягона рангли фаввора бутун йил давомида ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Бу ерда ҳар ярим соатда, соат 19:00дан ярим тунгача 3 дақиқа давом этадиган шоулар намойиш этилади. 

Пальма Жумайрадаги фаввора очилишидан олдин дунёдаги энг катта шундай иншоот Корея Республикасидаги «Ойдин камалак» эди. 

Top