Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбоев тергов изоляторидан ахлоқ тузатиш колониясига ўтказилади
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторидан 47-сонли колонияга ўтказилади. Аввалроқ Атамбоев Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан 1-сонли тергов изоляторига ўтказилгандан кейин очлик эълон қилганди.
27 октябрда Атамбоевнинг олдига Қийноқлар олдини олиш бўйича миллий марказ ходимлари ташриф буюришган. Марказ вакилларининг таъкидлашича, собиқ президент 1-қаватдаги 4 кишилик камерада яна бир судланувчи билан бирга сақланмоқда.
“Атамбоев суҳбат чоғида ёмон шароитлар, жумладан камерадаги паст ҳароратдан шикоят қилган. Атамбоев очлик эълон қилишини Азиз Батукаев иши бўйича суд жараёни ёпиқ тарзда ўтаётгани билан тушунтирган. Бундан ташқари, уни тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан 47-колонияга ўтказишлари керак эди. Бироқ бугунги кунда у 1-сонли тергов изоляторида сақланмоқда. У суд жараёнининг очиқ режимда ўтказилиши ва дарҳол 47-сонли колонияга ўтказилишини талаб қилмоқда”, деб маълум қилган марказ вакили.
Атамбоев Қирғизистонда октябрь бошида юз берган оммавий тартибсизликлар вақтида тергов изоляторидан озод қилинганди. Бироқ 10 октябрдаёқ сиёсатчи махсус хизматлар ходимлари томонидан ушланиб, яна панжара ортига жўнатилган.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026