22:50 / 27.10.2020
5907

Европанинг 200га яқин аэропорти пандемия туфайли ёпилиши мумкин

Европанинг 200га яқин аэропортига коронавирус пандемиясининг авиация соҳасига салбий таъсири давом этаётгани сабабли тўловларни амалга ошира олмаслик хавф солмоқда.  

Фото: EPA

Аэропортлар лоббистик гуруҳи ACI Europe маълумотларига кўра, Европа давлатлари ҳукуматлари авиация соҳасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар амалга оширмаса, ушбу тармоқнинг катта қисми таназзулга учраши мумкин.

Таъкидланишича, Европада жами 740та аэропорт мавжуд бўлиб, улардан 193таси хавф остида. Уюшма айнан қайси аэропортлар хавф остида эканини кўрсатмаган, бироқ бу асосан ҳудудий аэропортлар бўлиб, улар 227 минг кишини иш ўрни билан таъминлайди.   

“Инқироз бошланганидан 8 ой кейин Европанинг барча аэропортлари очиқ қолиш учун пул сарфламоқда, даромадлар эса капитал харажатлар тугул  эксплуатация харажатларини ҳам қопламаяпти”, деб айтган ACI Europe бош директори Оливер Янковец.

Ташкилотда маълум қилинишича, Европа аэропортларида сентябрда йўловчилар оқими 2019 йилнинг сентябрига нисбатан 73 фоиз камайиб кетган.

Даромадлар карантин чекловлари киритилиши ортида йўловчилар сони кескин қисқариб кетгани сабабли камайиб кетган.

Ташкилот йирик аэропортлар ҳам босим остида эканидан огоҳлантирмоқда: Европанинг 20 та энг йирик аэропорти 16 млрд евро қўшимча қарз олган, бу эса уларнинг коронавирус инқирозигача олган даромадининг 60 фоизига тенг.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top