11:44 / 28.10.2020
15120

Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори?

Ўзбекистоннинг 2020 йил 9 ойи давомидаги энг кўп ташқи савдо айланмаси Хитой билан бўлган.

Фото: Shutterstock

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2020 йил 9 ойи давомидаги ташқи савдо айланмаси бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи савдо айланмаси Хитой билан бўлган – 4,6 млрд, бунда экспорт – 1,4 млрд, импорт 3,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Кейинги ўринда Россия турибди – 4,1 млрд, экспорт – 1,1 млрд, импорт 3 млрд АҚШ доллари.

Юқори учликни Қозоғистон якунлаб беради – 2 млрд., экспорт – 646,2 млн, импорт 1,3 млрд АҚШ доллари.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг қуйидаги давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган:

 Корея – 1 млрд 599,6 млн, экспорт – 34,1 млн, импорт 1 млрд 565,5 млн АҚШ доллари.

Туркия – 1 млрд 434,1 млн, экспорт – 650,9 млн., импорт 783,2 млн АҚШ доллари.

 Қирғизистон – 660,7 млн, экспорт – 561,1 млн, импорт 99,6 млн АҚШ доллари.

 Германия – 574 млн, экспорт – 51,3 млн, импорт 522,8 млн АҚШ доллари.

 Афғонистон – 542,9 млн, экспорт – 541,3 млн, импорт 1,7 млн АҚШ доллари.

Тожикистон – 358,8 млн, экспорт – 289,1 млн, импорт 69,7 млн АҚШ доллари.

Туркманистон – 323,6 млн, экспорт – 97,8 млн, импорт 225,9 млн АҚШ доллари.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 349,3 млн АҚШ доллари қийматидаги автомобиллар импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.

Top