Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева амалий ташриф билан Женевага борди
Сенат раиси етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева амалий ташриф билан Женева шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусларини амалга ошириш мақсадида ва Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги муносабати билан етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш Сенат раисининг ташрифи дастуридан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026