Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда коронавирусга қарши эмлаш баҳорда бошланиши мумкин
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, "ЕИнинг барча мамлакатларида вазият жиддий".
Фото: EPA
Европа иттифоқида коронавирусга қарши вакцинация келаси йил апрелда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва унинг махсус маслаҳатчиси, микробиолог Питер Пиот маълум қилди.
"Оптимистик сценарийга кўра, Европа фуқаролари учун ойига 20-50 млн доза вакцина етказиб беришимиз мумкин, етказиб бериш апрелда бошланиши мумкин", - деди Еврокомиссия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, "ЕИнинг барча мамлакатларида вазият жиддий".
"Европада вирус тез тарқалмоқда. Биз иккинчи тўлқин ичидамиз. Бугунги кунда Европада 1,1 миллиондан ортиқ киши касалланган ва бу рақам келаётган 2-3 ҳафта ичида тез ўсиши мумкин", - деди фон дер Ляйен.
Ўз навбатида унинг маслаҳатчиси Пиот "вазият жуда жиддийлиги ва зудлик билан янада жиддий чора кўрилмаса бундан ҳам ёмонлашиши мумкин"лигини айтди.
"Агарда бўшашсак, бизда учинчи тўлқин ҳам бўлиши мумкин", - деди Пиот.
Унинг маълум қилишича, ҳозирда 11та вакцина синовдан ўтказилмоқда.
"Йил охиригача уларнинг қанчалик самарали эканлигини билиб олишимизга умид қиламан. Компаниялар билан келишувлар туфайли барча фуқаролар вакцинага эга бўлади", - деди Пиот.
Мавзуга оид
13:41
Бабиш: Европа Украина бўйича Путин билан музокара олиб бориши керак
09:49 / 04.02.2026
FT: Россия сулҳни бузса, ғарб 72 соатда ҳарбий жавоб беришни кўзламоқда
10:06 / 27.01.2026
НАТО бош котиби Рютте: Европа АҚШсиз ўзини ҳимоя қила олмайди
14:51 / 26.01.2026