Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди
Фото: LIGA.net
АҚШ президенти лавозими учун икки номзоддан бири бўлган Жо Байден президент сайловларида муддатдан олдин овоз берди. Аввалроқ унинг рақиби - АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам овоз берганди.
77 ёшли Байден ўз рафиқаси Жилл билан бирга 28 октябрда Уилмингтон шаҳридаги (Делавер штати) сайлов участкасига овоз бериш учун келган. У барча гигиеник эҳтиёт чораларига амал қилиб, ҳимоя ниқобида бўлган. Сайлов участкаси ичидан трансляция олиб борилмаган, бироқ сиёсатчи у ердан чиққач мухбирларга ўз фуқаролик бурчини адо этиб, овоз берганини тасдиқлаган.
АҚШнинг амалдаги президенти янада эртароқ, 24 октябрда Уэст-Палм-Бичдаги (Флорида штати) сайлов участкасида овоз берганди. Ҳозирга келиб 70 млндан кўпроқ америкалик сайловларда муддатдан олдин овоз бериб бўлди. Сайловларнинг асосий куни 3 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025