Ўзбекистон | 11:40 / 30.10.2020
3804
1 дақиқада ўқилади

Эстонияда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

2020 йил 29 октябрь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов мамлакатнинг Эстониядаги биринчи фавқулодда ва мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: «Дунё»

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Эстония президенти Керсти Калюлайдга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими давлат раҳбарининг «Кадриорг» саройида бўлиб ўтди. Протоколга мувофиқ саройнинг кириш қисмида Ўзбекистон байроғи кўтарилди, ҳарбий оркестр ижросида мамлакат мадҳияси янгради ва элчи Эстония раҳбарининг фахрий меҳмонлари китобига ёзув қолдирди.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Керсти Калюлайд Эстония президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш, жамиятни демократлаштиришга қаратилган фаол равишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Шунингдек, у Тошкентнинг Марказий Осиёда дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги тинчлик жараёнидаги Ўзбекистоннинг муҳим роли, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига қизиқиш билдирди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эстония халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар, дейилади маълумотда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид