Суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат қилинади
Жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб «Нududgazta’minot» АЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Бу тизим қуйидаги тартибда амалга оширилади:
I босқич — маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилади;
II босқич — истеъмолчилар ID карталар билан таъминланади;
III босқич — мазкур жараёнлар «Е-gaz» онлайн тизимига уланади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, истеъмолчига берилган ID картада барча маълумотлар кўриниб туради. Бу билан энди нарх-навони асоссиз ошириш муаммоси бўлмайди.
Шу билан бирга, бу тизимда газ баллон тарқатиш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида фақатгина бир марта пул ечиб олинади. Яъни 45 кун ичида иккинчи бор газ баллон олишнинг имкони бўлмайди.
Автоматлаштирилган тизимда белгиланган маблағ тегишли муддатда ечиб олинади. Яъни ҳайдовчи-экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун қўлдан нақд пул олинишига йўл қўйилмайди. Бу суюлтирилган газ таъминотида кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириб, тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этишга имкон беради.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?
Жаҳон | 09:00
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 08:50
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
Мавзуга оид

16:13 / 14.03.2025
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

12:30 / 06.03.2025
Қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди

12:22 / 06.03.2025
376 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

10:39 / 06.03.2025