Жаҳон | 15:51 / 30.10.2020
6749
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Имомали Раҳмоннинг инаугурация маросими ўтказилди

Раҳмон 11 октябрда ўтган президент сайловларида 90 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди.

Видеодан кадр

Душанбеда бешинчи марта Тожикистон президенти этиб сайланган Имомали Раҳмоннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Миллатлар саройида марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода Раҳмонга Тожикистон президенти гувоҳномасини топширди. Сўнгра "Кўҳи Сомон" ҳукумат қароргоҳида ҳар икки парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари иштирокида Тожикистон президенти қасамёд қилди.

Раҳмон 11 октябрда ўтган президент сайловларида 90 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди. Ушбу сайловлар мамлакатда ўтказилган олтинчи президентлик сайловлари бўлди.

Тожикистонда 1991 йилда биринчи марта ўтказилган президентлик сайловларида мамлакат компартиясининг собиқ биринчи котиби Раҳмон Набиев ғалаба қозонганди. У 1992 йил сентябрда юз берган фуқаролик уруши ортидан истеъфога чиққан ва 1993 йилда вафот этган.

Раҳмон 1992 йил ноябрда республика олий кенгаши раиси лавозимига сайланиб, мамлакатни бошқара бошлаган. 

Мавзуга оид