20:11 / 31.10.2020
3958

Беларусь хориж фуқаролари учун қуруқликдаги чегараларини ёпди

Ушбу чора коронавирус тарқалишига қарши курашиш билан изоҳланмоқда.

Фото: TUT.BY

Беларусь 1 ноябрдан хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун қуруқликдаги чегара-ўтказиш пунктларини ёпди. Бу ҳақда мамлакат чегара қўмитаси маълум қилди.

Ушбу чора коронавирус тарқалишига қарши курашиш билан изоҳланмоқда.

Чекловларда бир нечта истисно мавжуд. Биринчидан, Минск аэропорти орқали келувчи хориж фуқаролари учун чегаралар ёпилмайди.

Қуруқликдаги чегаралар орқали Россиянинг барча фуқаролари Беларусга кириши мумкин.

Бундан ташқари, дипломатик ва хизмат паспортига эга бўлган хорижликлар, расмий делегациялар раҳбарлари ва аъзолари, халқаро ташувларни амалга ошираётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига мамлакатга кириш тақиқланмаган. Шунингдек, ички сув транспорти, халқаро поезд ва локомотив бригадалари экипажлари аъзолари ҳам мамлакатга кира олади.

Top