20:10 / 01.11.2020
2427

«Мерседес» «Формула-1»да конструкторлар кубогининг муддатдан олдин ғолибига айланди

 «Формула-1» автопойгаларида «Мерседес» жамоаси еттинчи бор конструкторлар кубогини қўлга киритди.

Фото: EPA-EFE

Жамоа бу натижага “Ред Булл” ҳайдовчиси Макс Ферстаппен пойгаларнинг 13-босқичи - Эмилия-Романья гран-присида пойгани муддатдан олдин тарк этгани ҳисобига эришди.

Ферстаппен 51-айланада шина билан юзага келган муаммо сабабли пойгани барвақт тарк этди. 

“Мерседес” пойгадан кейин 479 очко жамғарди. Конструкторлар кубогида 2-ўринни эгаллаётган” Ред Булл”да эса 226 очко бўлди. Мавсум якунигача 4 босқич қолгани ва “Ред Булл” ҳар бир босқич учун энг кўпи билан 44 очко олиши мумкинлиги сабабли, “Ред Булл” “Мерседес”га етиб олиш имконидан маҳрум бўлди.     

“Мерседес” 2014 йилдан бери конструкторлар кубогида ғалаба қозониб келмоқда. Бу борада аввалги рекорд “Феррари”га тегишли бўлиб, итальян жамоаси 1999 йилдан 2004 йилгача ғолибликни бошқа жамоага бой бермаган. Умумий ғалабалар сони бўйича ҳам рекорд “Феррари”га тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 16 та чемпионлик унвони бор.

Конструкторлар кубоги. 

1. “Мерседес” — 479 очко
2. “Ред Булл” — 226 очко
3. “Рено” — 135 очко
4. “Рейсинг Пойнт” — 134 очко
5. “Макларен” — 134 очко

Top