АҚШ Ўзбекистонга нисбатан қўлланган 12 йиллик GSP мониторингни бекор қилди
Президентга савдо сиёсати бўйича тавсия ишлаб чиқадиган АҚШ савдо вакиллиги идораси 3та мамлакатга нисбатан GSP таъқиби тугатилганини маълум қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.
30 октябрь куни АҚШ президенти маъмуриятига қарашли савдо вакиллиги идораси Ўзбекистон, Индонезия ва Грузияга нисбатан GSP (Имтиёзларнинг умумлашган схемаси – таҳр.) мониторинги тугатилганини маълум қилди.
Идора маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ишчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида саъй-ҳаракати ва шарти билан GSP таъқибидан четлаштирилади.
«Бугунги эълон GSP дастури меҳнат стандартларни яхшилаш ҳамда Америка бизнес доираси ва ишчиларининг муваффақияти учун самарали иш беришини исботлайди», — дея идора вакили Роберт Лайтайзер сўзлари келтирилган.
Имтиёзларнинг умумлашган схемаси – АҚШдаги энг эски ва катта савдо имтиёзини берувчи давлат дастури ҳисобланади. Бу орқали АҚШга 3,5 мингдан ортиқ товарлар дунёнинг 119та манфаатдор ҳудудларидан duty-free қоидалари асосида импорт қилинади. Имтиёз дастурга қўшилувчи давлатлар қонуний ўрнатилган саралаш талаблари, хусусан халқаро тан олинган инсон ҳуқуқлари, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиши ва риоя этиши шарт.
GSP дастури мониторинги Ўзбекистонга нисбатан 2008 йилдан буён юритилган. Таъқиб тўхтатилишига Халқаро меҳнат ташкилотининг ўтган беш йил давомида мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга чек қўйилгани ҳақидаги маълумоти туртки бўлди. Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатга қарши курашни миллий даражада олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024