18:33 / 03.11.2020
3582

Вашингтон полицияси кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди

Шаҳар марказидаги турли ташкилот ва муассасалар ўз бинолари деразаларини махсус воситалар билан тўсмоқда, федерал ҳукумат эса Оқ уй атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Фото: freegreatpicture.com

АҚШ президенти сайловидан сўнг тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли сабабли Вашингтон полицияси юқори даражадаги тайёргарлик режимига ўтди. Бу ҳақда Вашингтон ички хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий суткада Колумбия округининг барча полициячилари хизматда бўлади.

Шу билан бирга, шаҳар марказидаги турли ташкилот ва муассасалар ўз бинолари деразаларини махсус воситалар билан тўсмоқда, федерал ҳукумат эса Оқ уй атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Жумладан, унинг атрофи яна бир қатор тўсиқ билан ўралди.

Вашингтон мэри Мюриэл Баузер полиция эҳтимолий тартибсизликларга тайёр эканлигини айтди. Мэрнинг таъкидлашича, Колумбия округида комендантлик соати жорий этиш эҳтимоли кўриб чиқилмаяпти, аммо зарурат туғилса ушбу чора қўлланилади.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

 

Top